Автомобил саноати соҳасида ўтказилаётган ислоҳотлар сабабли автосалонлардан автомобил харид қилиш жараёни осонлаштирилди ва электрон навбат тизими жорий қилинди. Шунча қулайликлар яратилганига қарамасдан аҳолидан асоссиз равишда ортиқча пул талаб қилиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Шундай ҳолатлардан бири Бухоро вилояти Жондор туманида содир этилди.
Микрокредитбанк АТБнинг Жондор тумани филиалида ички назорат бўйича мутахассис лавозимида фаолият юритаётган Шерзод Саъдуллаев мижознинг ишончига кириш орқали унга қисқа вақтда Дамас автомобилини кредитга олиб беришни ваъда қилган. Ушбу хизмат учун эса мижоздан 1300 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган. Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига фуқаронинг мурожааат қилгани туфайли Шерзод Саъдуллаев ундан келишилган жойда 1300 АҚШ долларини олаётган вақтда ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари қўлга олинди.
Ш.Саъдуллаевга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211 моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.