• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 сентября 2018

ДХХ ва прокуратура ҳокимлик ходимини пора билан ушлади

"Жаҳон бозори"дан жой олиб беришни ваъда қилган ҳокимлик ходимига нисбатан ЖКнинг уч моддасига асосан жиноят иши қўзғатилди.

5599
0
Узбекистан 24

Коррупцияга қарши кураш давлат иқтисодиётини ривожланишига йўл очади. Бироқ айрим мансабдор шахсларнинг ўз мансаб ваколатларини суистеъмол қилиш орқали қинғир ишларга қўл уриши тадбиркорлик муҳитининг яратилишига тўсиқ бўлмоқда.

Давлат Хавфсизлик Хизмати Андижон вилояти Бошқармаси ва Бош прокуратуранинг вилоят бошқармаси ходимлари ўтказган тадбир натижасида, Андижон шаҳар ҳокимлигининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича бош мутахассиси Т.Қодиров фирибгарлик қилиб, тадбиркордан пул олаётган пайтида қўлга олинган.

“O’zbekiston 24” телеканали томонидан тақдим этилган видеолавҳада маъсул шахс, Андижон шаҳрида жойлашган "Жаҳон бозори" савдо комплекси ҳудудидаги бўш турган 60 квадрат метр ер майдонидан фойдаланиш бўйича Андижон шаҳар ҳокимининг фармойиши чиққанлиги, келгусида мазкур ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ажратиб бериш ва керакли ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига тадбиркордан 17 500 АКШ доллари талаб қилиб, шундан 16 000 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Тергача суриштирувларда Т.Қодиров бундай ишларга олдин ҳам қўл урганлиги аниқланган. У улгуржи савдо билан шуғулланиш учун лицензия бериш эвазига бошқа бир тадбиркордан ҳам 300 АҚШ доллар миқдорида пул олган.

Ҳолат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168, 211 ва 214-моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

5599
0