• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 августа 2018

Юридик университетининг бўлажак талабаси энг юқори бал тўплади

Олий таълим муассасаларига кириш учун тест имтиҳонларини топширган абитуриентлар орасида ҳозирча энг юқори бал маълум қилинди.

5235
0
UzNews.uz

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази сайтида эълон қилинган маълумотга қараганда республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг биринчи куни – 1 август натижалари қуйидагича:

Тест синовлари 23 та олий таълим муассасаларининг 154 та таълим йўналиши бўйича ўтказилди.

Тест синовларида 58 985 нафар абитуриент иштирок этди.

Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали: 223,5.

Тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали: 176,7 ни ташкил қилди.

Ўртача ўтиш бали:

давлат гранти – 142,9;

тўлов-контракт – 123,7 ни ташкил қилди.

Олий таълим муассасалари бўйича энг юқори ўтиш бали:

давлат гранти бўйича – 223,5 балл, Тошкент давлат юридик университетининг “Юриспруденция” (рус) таълим йўналишида қайд этилди.

тўлов-контракт бўйича – 176,7 балл, Тошкент давлат юридик университетининг “Юриспруденция” (ўзбек) таълим йўналишида қайд этилди.

Тест синовлари натижаларини Давлат тест марказининг расмий веб саҳифасидан олиш мумкин.

5235
0