• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 2 августа 2018

Тошкентдаги аэропортга қўнаётган самолётнинг тормоз тизимида нозослик кузатилди

Истамбул-Тошкент қатнови бўйича учиб келган самолёт тормоз тизимида носозлик кузатилган ва бунинг натижасида шиналарга шикаст етгани айтилмоқда.

4119
0

Воқеа жойида бўлган “UzNews.uz” мобил мухбири ушбу вазиятни шахсан гувоҳи бўлган ҳамда воқеа жойидан олинган фотосуратларни тақдим этган.

Бугун, 2 август куни тонгги соат 05:10да Истамбул-Тошкент мунтазам қатнови бўйича учиб келаётган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Boeing-767 самолёти пойтахт аэропортига қўниш жараёнида тормоз бериш тизимидаги носозлик туфайли шасси ғилдираклари қизиб, шиналарга қисман шикаст етган.

Қўниш штат режимида амалга оширилган. Айни ҳолат юзасидан ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг расмий сайти орқали тақдим қилинган маълумотда, юзага келган ушбу ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўрагани ҳам қўшимча қилинган.

4119
0