• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 31 июля 2018

Ўзбекистонликларга энди Россияда 90 кун яшашларига рухсат этилади

Ўзбекистон фуқароларини дастлабки рўйхатдан ўтказиш бошқа хорижликлар каби 90 кунгача бўлган муддатга амалга ошириладиган бўлди.

4514
0

Ўзбекистон фуқароларини дастлабки рўйхатдан ўтказиш бошқа хорижликлар каби 90 кунгача бўлган муддатга амалга оширилади, яъни Россияда бўлишнинг рухсат этилган муддати келган вақтдан бошлаб 90 кунни ташкил этади.

Ҳозирги вақтда Россия Федерациясида чет эл фуқароларини миграция ҳисобига олиш умумий қоидаларига мувофиқ амалга оширилмоқда: Россия давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб етти иш кунидан кечикмай келганлик тўғрисида маълум қилинади.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон фуқароларини миграция ҳисобига қўйиш муддати Россия ҳудудига киргандан бошлаб 7 иш кунини ташкил этади.

Ўзбекистон фуқароларини дастлабки рўйхатдан ўтказиш бошқа хорижликлар каби 90 кунгача бўлган муддатга амалга оширилади, яъни Россияда бўлишнинг рухсат этилган муддати келган вақтдан бошлаб 90 кунни ташкил этади.

Ўзбекистон фуқаролари 90 кунлик муддат тугаши билан Россия ҳудудини 3 ойга тарк этишлари ёки сабаб мавжуд бўлган ҳолларда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш қайдномасини чўздиришлари лозим.

Илгарироқ, 2018 йил 25 майдан 25 июлга қадар футбол бўйича жаҳон чемпионати FIFA-2018 ўтказилаётган шаҳарларда уч сутка давомида рўйхатдан ўтказиш тартиби амал қилган эди.

Миграция ҳисобига олиш муддатларини бузиш Россия ҳудудидан чиқариб юбориш, киришга таъқиқ қўйиш ҳамда минтақага боғлиқ тарзда 2000 рублдан 7000 рублгача миқдорда жарима солишга олиб келади.

4514
0