• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 31 июля 2018

Уч ёшли боласини бўғиб ўлдирган онага ҳукм ўқилди

Оилавий келишмовчиликлар сабаб уйидан чиқиб кетиб, бир неча кунлик саргардонликдан сўнг, ўзининг уч ёшли фарзандини вахшийларчага ўлдирган онага суд жазо тайинлади.

8047
0
Замон

Яқинда ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳрида ўз фарзандини бўғиб ўлдирган она ҳақида тарқалган хабар юракларни ларзага келтирди. Хўш, аслида нима бўлган эди? Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судида мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига нисбатан ҳукм ўқилди.

Судланувчи С.Т. 2018 йил 23 март куни ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли яшаш хонадони Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, Маъмуробод қишлоғидан 2015 йилда туғилган вояга етмаган фарзанди билан чиқиб кетиб, 23-25 март кунлари давомида Қўқон шаҳрида бир нечта шахсларнинг уйларида тунаб қолган. 26 март куни ўзига таниш бўлмаган Ж.М. билан ўғли Ф.И.ни олиб, Тошкент шаҳрига ишлаш мақсадида кетади.

У ерда қарамоғида вояга етмаган ўғли борлиги сабаб ишга жойлаша олмайди. Ўғли Ф.И.дан қутулиш мақсадида 2018 йил 2 апрель куни Тошкент шаҳридан фарзанди билан Данғара туманида жойлашган автобуслар шоҳбекатига келиб, у ердан Қўқон шаҳрига ҳаракатланувчи 14-йўналишли автобусга ўтириб, соат 16 ларда Данғара туманидан Қўқон шаҳар "Туркистон" кўчаси томонга ҳаракатланиб келади.

“Автокемпинг” масъулияти чекланган жамияти биносининг рўпарасида автобусдан тушиб қолади. Ўзининг ниятини амалга ошириш мақсадида бинонинг олди ён томонида жойлашган арчаларнинг орқа томонига ўтиб, ўнг қўл бармоқлари билан ожиз аҳволдаги вояга етмаган ўғлини бўйин қисмини қаттиқ бўғиши оқибатида вояга етмаган ўғли Ф.И. вафот этган. Ўғлининг мурдасини арча дарахти тагига ташлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг раиси М.Мирзажонов раислигида кўриб чиқилди.

М.Мирзажоновнинг таъкидлашича, судланувчи С.Т. судда айбига тўлиқ иқрор ва қилмишидан пушаймон бўлиб кўрсатув берган. Унга нисбатан жазо тури ва меъёрини белгилашда, содир этган жиноятининг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражаси, жабрланувчи қонуний вакилининг С.Т.га нисбатан оғирроқ жазо тайинлаш ҳақидаги талаби, жиноятни ғаразли ва бошқача паст ниятларда содир этгани инобатга олиниб, 15 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Аёл мудҳиш жиноятга қўл урди. Хўш, жойлардаги мутасаддилар нега бу жиноятнинг содир бўлиш ҳолатига бефарқ бўлишди? Хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла фуқаролар йиғини бу муҳтож аёлга нега ёрдам қўлини чўзмади? Суд томонидан бу жиноятнинг келиб чиқишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан Андижон вилояти хотин-қизлар қўмитасига ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Андижон вилояти кенгашига хусусий ажрим чиқарилди.

Мамлакатимизда бугунги кунда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасининг тадбиқ этилаётгани ҳам бугун ўзининг амалий самарасини бермоқда. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мазкур жиноятнинг тез очилишида Қўқон шаҳридаги “Автокемпинг” масъулияти чекланган жамиятига ўрнатилган видеокузатув мосламаларидаги ёзувлар асос бўлган.

8047
0