• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 13 июля 2018

“Малика” савдо комлексида яна 3 киши пичоқлаб кетилди

“Малика” савдо комлекси автотураргоҳида бир шахс қўлидаги пичоқ ёрдамида 3 кишига тан жароҳати етказиб воқеа жойидан қочиб кетган.

4298
0

Аввалроқ, “Малика” савдо комлексида ўзаро келишмовчилик юзасидан сотувчи ҳамда харидор ўртасида пичоқбозлик рўй бергани ҳақида хабар берган эдик.

Кеча, 12 июль куни Шайхонтоҳур туманида жойлашган ушбу савдо комлексида яна ўзаро келишмовчилик юзасидан пичоқбозлик бўлган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Олмазор туманида яшовчи муқаддам судланган Саиднўъмон Акбаров “Малика” савдо мажмуасининг автотураргоҳида ўзаро жанжал оқибатида Олмазор туманида яшовчилар Х.С., А.А. ва Ж.М.ларга пичоқ билан жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган.

Натижада, олган жароҳатлари сабаб Х.С., А.А., Ж.М.лар касалхонага ётқизилганлар. С.Акбаровни эса ушлаш чоралари кўрилган.

Ҳурматли фуқаролар, орангизда кимда ким Саиднўъмон Акбаровни кўрган, у ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз.

4298
0