• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 9 июля 2018

Тошкентдаги “Малика” савдо комлексида пичоқбозлик рўй берди (Фото)

Маҳаллий тилда “Малика” савдо дўконлари номи билан аталадиган техникалар сотишга ихтисослашган савдо комплексида ўзаро келишмовчилик “пичоқбозликка” айланиб кетди.

22509
0
UzNews.uz

“UzNews.uz” мобил мухбирининг маълум қилишича, кеча, 8 июль куни сотувчи ва харидор ўртасидаги келишмовчилик юзага келган ва натижада тарафларнинг танишлари, яқинларининг бунга аралашуви оқибатида пичоқ билан тан жароҳати етказиш ҳолати ҳам рўй берган.

Мобил мухбиримизнинг бизга юборган расмларидан кўриш мумкинки, бир нафар шахс ўнг кўкрак қисмидан жароҳат олган ва айнан унинг либосида қон изларини кўриш мумкин.

Шунингдек, икки нафар йигитнинг қўлида пичоқ ушлаб тургани ва бевосита ушбу “жанжал”да қатнашчи эканлигини таъкидлаш керак.

“UzNews.uz” мухбири бу ҳолат юзасидан ҳуқуқ тартибот идораларига мурожаат қилди ва афсуски масъуллар бу борада ариза келиб тушмаганини айтиб ўтишди.

22509
0