• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 6 июля 2018

Аёлни ечинишга мажбурлаган ИИБ ходими қамоққа олинди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ИИБ ходими Санъат Умаровга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди.

7307
0
UzNews.uz

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми ва 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Санъат Умаров (1988 йилда Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, муқаддам судланмаган)га нисбатан Самарқанд вилоят прокуратурасининг “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси кўриб чиқилди ва қанотлантирилди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2018 йил 6 июлдаги ажримига муфовиқ айбланувчи Санъат Умаровга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабар берди.

7307
0