Тошкент вилоятининг Пискент туманида 24 июнь куни Бирлик маҳалласида жойлашган марказий касалхона ҳудудидан оқ матога ўралган янги туғилган, соғлом ҳолдаги, ўғил бола чақалоқ топилган.
Унинг онасини аниқлаш чоралари кўрилган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.