• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 июня 2018

Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш натижалари танқидий ўрганилади

“Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент фармони эълон қилинди.

2727
0

Фармонда, олиб борилаётган ислоҳотларни амалга оширишга, кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини ва аҳоли соғлиғининг кўрсаткичларини оширишга тўсқинлик қилаётган муайян муаммолар ҳанузгача ҳал қилинмасдан қолаётгани таъкидланган.

Давлат рўйхатидан ўтказиш учун юқори тартибга солувчи талаблар қўйилган мамлакатларда амалга оширилган, дори воситаларини, жумладан, дори моддалари (субстанциялар) ва дори препаратлари (кейинги ўринларда дори воситалари деб аталади)ни давлат рўйхатидан ўтказиш натижаларини тан олиш тартибини 2018 йил 1 августдан жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши ҳам Фармонда қайд этилган.

Бундан ташқари, ижтимоий дорихоналар томонидан ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш уларнинг сотиб олиш қиймати ёки улгуржи нархига 10 фоиз чекланган савдо устамаси қўлланилган ҳолда амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда 2018 йил 20 июлга қадар муддатда танқидий ўрганиш ўтказиб, юқори тартибга солувчи талаблар қўйилган мамлакатларда амалга оширилган, дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш натижаларини тан олиш тартибини белгилаш кераклиги ҳам Фармондан ўрин олган.

2727
0