• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 29 июля 2021

Фарғонада $2 мингга ўқишни Қирғизистондан “перевод” қилиб бермоқчи бўлган мактаб ўқитувчиси ушланди

У танишининг ўқишини аввал Қирғизистонга, сўнг уни Ўзбекистонга кўчириб беришни ваъда қилган.

4447
0
Бош прокуратура департаменти

Бош прокуратура департаменти Матбуот хизматининг маълум қилишича, Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Ш.Қ. юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали С.га Қирғизистондаги Жалолобод давлат университетининг 1-курсини тамомлаганлиги ҳақида маълумотнома олиб беришни ва ушбу маълумотнома орқали уни Фарғона политехника институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

Бунинг эвазига Ш.Қ. $2 минг талаб қилиб, пулни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖК.нинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

4447
0