• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 июня 2018

Энди барча хоҳловчилар автомактаблар очиш ҳуқуқига эга бўлди

Ташкилий ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, барча юридик шахслар, лицензия асосида ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланиши мумкин.

5011
0
publika.uz

2018 йил 31 майда Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 408-сонли қарори имзоланди.

Ўз навбатида, мазкур қарор билан барчага тенг ҳамда шаффоф талаблар қўйилди.

Олдин, мазкур фаолият билан «Ватанпарвар» нодавлат нотижорат ташкилоти, «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси, «Transkasb» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Автомотоҳаваскорлар кўнгилли жамияти ҳамда «Avtotest Report» МЧЖ шуғулланиши белгилаб қўйилган эди.

Энди, амалдаги автомактаблар жорий йилнинг 1 августига қадар лицензия талабларига мослашиши ҳамда лицензия олиши белгилаб қўйилди.

Ундан ташқари, мазкур соҳа бўйича мавжуд бўлмаган, ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган ягона давлат талаблари ҳам тасдиқланди.

Мазкур ҳукумат қарори, «Ватанпарвар» нодавлат нотижорат ташкилоти, «Transkasb» уюшмаси ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси давлат электрон портали қатнашчилари томонидан берилган таклифлар асосида ишлаб чиқилди.

Демак, тадбиркорликнинг яна бир йўналиши бугунги кунда очилди ҳамда мазкур йўналишдаги иштирокчиларнинг кўпайиши натижасида рақобат кучайиши ва хизматларнинг сифати ошишига олиб келади.

5011
0