Экология қўмитаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, Бўстонлиқ туманида ноқонуний дарахт кесиш ҳолати бўйича текширув ўтказилди.
Маълум бўлишича, номаълум шахcлар томонидан ҳудудда ўсиш ҳолатида бўлган жами 56 туп, шундан, 53 туп шумтол, 2 туп бақатерак, 1 туп қизил дўлана дарахтлари ноқонуний равишда кесилганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан холис гувоҳлар иштирокида белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилди. Номаълум шахcларнинг ғайриқонуний хатти-ҳарракатлари натижасида ўсимлик дунёсига 288 млн 792 минг сўм миқдорда зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун прокуратура органларига тақдим этилди.