• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 11 ноября 2021

Тошкентда 7 та масжиддан телефон ўғирлаган шахс қўлга тушди

У масжидлардан ўғирлаган телефонларни одамларга арзон нархда пуллаб юборган.

850
0
видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра,  Чилонзор туманидаги "Новза" масжидига намоз ўқиш учун келган фуқаронинг қаровсиз қолдирилган уст кийимидан телефон ўғирлашда гумонланган шахс қўлга олинди.

Аниқланишича, масжидга келган фуқаро таҳоратхонага кираётиб, курткасини кийим илгичга қўйиб кетган. Қайтиб чиқиб, телефони йўқлигини билган.

Олиб борилган тезкор қидирув ишлари давомида ўғирликни муқаддам судланган Д. исмли фуқаро содир этгани аниқланган.

Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, Чилонзор туманидаги тўртта масжидда ўғирликни амалга оширган ушбу шахснинг Юнусобод туманидаги учта масжидда ҳам шу каби жиноятга қўл ургани маълум бўлган.

У масжидлардан ўғирланган телефонларни арзон нархда номаълум шахсларга пуллаб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Д.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Ҳозирда ушбу шахснинг мазкур турдаги 15 га яқин жиноятларга алоқадорлиги ҳам текширилмоқда.

850
0