• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 11 ноября 2021

Сирдарёда бир нечта террорчи гуруҳ аъзолари қўлга тушди

Улар орасида Сурияга “жиҳод” қилиб, диний ташкилотга қўшилмоқчи бўлган шахс аниқланди.

680
0
Сирдарё вилояти ИИБ

Сирдарё вилоятида террорчи гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аниқланишича, Ховос туманида яшовчи Б.Т. ва унинг бир нечта ҳамфикрлари Интернетда Сурия Араб Республикаси ҳудудидаги террорчилик ташкилотлари аъзоларининг таъсирига тушиб, яқин алоқалари орасида экстремистик мазмундаги, хусусан “жиҳод”га чорловчи материалларни мунтазам равишда тарқатиб келишган. 

Шунингдек, гуруҳ етакчиси Б.Т.нинг келгусида Сурияга бориб, террорчи гуруҳлар таркибига қўшилишни мақсад қилганини тасдиқловчи маълумотлар олинди.

Гуруҳ аъзоларининг яшаш манзилларида ўтказилган тинтув жараёнида, уларнинг уяли алоқа воситаларида экстремистик мазмундаги материаллар аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Мавжуд материаллар асосида Б.Т.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши қўзғатилиб, ҳибсга олинди.

Ҳозирда Б.Т. ва унинг шерикларига нисбатан тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

680
0