• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 11 ноября 2021

ССВ тизимидаги кўп тармоқли клиника мансабдорлари қарийб 600 млн сўмни "еб юборгани" маълум бўлди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги клиника фаолиятини ўрганди. Пулларни талон-торож қилинганларга жиноят иши қўзғатилди.

788
0
Yandex / Иллюстрация

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникасида бюджет маблағларининг фойдаланилиши бўйича ўрганиш олиб борди.

Ўтказилган ўрганиш якуни бўйича, клиника фаолиятида жами 9 млрд 747 млн 598 минг сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган бўлиб, шундан 586 млн 798 минг 200 сўмлик бюджет маблағлари растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинганлиги маълум бўлди.

Мавжуд аниқланган ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Бош прокуратурага юборилди.

Шунга мувофиқ, мазкур мансабдор шахсларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

788
0