• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 ноября 2021

"Вақф" фонди фаолияти давомида қанча маблағ хайрия қилгани маълум қилинди

Молиявий ночор, кам даромадли масжид имом-хатибларига фонд томонидан 2018 йилдан узлуксиз ойлик маош тайинланган. 

818
0
UzNews.uz

АОКАда бўлиб ўтган брифингда "Вақф" хайрия фонди ахборот хизмати раҳбари фонд томонидан мамлакатдаги масжидлар фаолияти ва ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди. 

Мамлакатда фаолият юритаётган молиявий ночор, кам даромадли масжид имом-хатиблари учун фонд томонидан 2018 йилдан ҳозирга қадар 6 миллиард 976 миллион сўмдан зиёд маблағлар маош сифатида тўлаб берилди. 

Пандемия даврида республикадаги 2090 дан ортиқ масжидда меҳнат қилаётган имом-хатиб, имом ноиби, мутавалли, муаззин, қоровул ва бошқа техник ходимларнинг барчаларига моддий ёрдам учун 65 миллиард 873 миллион сўм хайрия сифатида ажратилди.

Умумий ҳисобда фонд ўз фаолиятини бошлагандан бугунга қадар жами 74 млрд 944 млн 873 минг сўм маблағни масжидлар қурилиши, таъмирланиши, техник таъминот ва ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш учун хайрия сифатида йўналтирилган.

818
0