Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 28 гектар ерда жойлашган ҳарбий шаҳарча бино ва иншоотлари сотувга қўйилди. Бу ҳақда e-auksion.uz платформасида маълумот берилган.
Унга кўра, объектнинг бошланғич нархи 204 млрд 923 млн 530 минг 152 сўмни ташкил қилган.
Аризаларни қабул қилиш муддати 11 декабргача давом этади. Савдонинг бошланиш вақти эса 13 декабрь соат 09:00.