ИИВ ЙХҲББ Ахборот хизматининг хабар беришича, ижтимоий тармоқда 2 та Gentra автомашинаси ҳайдовчилари йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди.
Мазкур видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилди ва қоидабузар ҳайдовчилар аниқланиб, уларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.