• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 8 ноября 2021

2022 йилда 1000дан ортиқ давлат активлари сотувга қўйилади

Давлат активларининг сотилиши натижасида бюджетга 10 трлн сўмга яқин маблағ тушади.

808
0
Иллюстрация

Бугун, 8 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев давлат объектларини хусусийлаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда 2021-2022 йилларда давлат улуши бўлган корхоналар сонини камида 3 баробар қисқартириш режалаштирилгани ва жорий йилда 4,5 трлн сўмлик 619та давлат активи сотилгани ҳақида гапирилган.

Кейинги йилда 32та йирик давлат активини сотиш, «Ўзсаноатқурилишбанк»ни хусусийлаштириш, давлат корхоналарининг 368та носоҳавий ва самарасиз активларини савдога чиқариш режалаштирилган.

Ҳудудларда 770та актив сотишга тайёрланган. Булар орқали бюджетга қарийб 10 триллион сўм тушум таъминланиши кўзда тутилган.

Президент давлат корхоналарига стратегик инвесторларни жалб қилиш, фақат мавжуд қувватларни ишлатиш билан чекланмасдан, корхоналар фаолиятини кенгайтириш зарурлигини таъкидлаган.

Мутасаддиларга 2022 йил учун хусусийлаштириш дастурини ишлаб чиқишга кўрсатма берилган.

808
0