• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 8 ноября 2021

Тошкентда шар сотувчи йигитлар билан қўриқлаш хизмати ходимлари ўртасида жанжал содир бўлди

ИИББ истироҳат боғидаги ҳолат бўйича маълумот берди.

1562
0
видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 6 ноябрь куни тахминан соат 22:30 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган Magic City кўнгилочар дам олиш масканида газ тўлдирилган шарларни сотувчи йигитлар 21 ёшли У.Д., 19 ёшли А.Х. 18 ёшли. И.У. ва 17 ёшли М.Т.лар ноқонуний савдо қилаётгани учун мажмуанинг қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан чиқариб юборилаётганда улар ўртасида ўзаро жанжал юз берган.

Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

1562
0