Ўзгидрометнинг хабар қилишича, дам олиш кунлари совуқ антициклоннинг таъсири аста-секин кучсизлашиб, ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади. Эртага ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2 даражани, кундуз куни +6...+11 даражани ташкил этади, якшанба куни кечаси 0...+5 даражагача, баъзи жойларда эса -2 даражагача бўлиши мумкин, кундуз куни +9...+14 даражагача бўлади.