Аввалроқ, Марғилон шаҳридаги “Хўжа Порсо” масжидининг тарихий биноси бузилиб, ўрнига янги масжид биноси қад ростлаётгани ҳамда бунга Фарғона вилояти ҳокимлиги изоҳ бергани ҳақида хабар бергандик.
Бош прокуратура хабарига кўра, мазкур мерос бошқармаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 132 (моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) ва 205 (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.