Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Марғилон шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғи таълим тизимини мунтазам равишда танқид қилганлиги сабабли унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинганлиги ҳақида хабар тарқалганди.
Шундан сўнг текширув ўтказилган.
Унда аниқланишича, Марғилон шаҳар прокуратураси томонидан шаҳар халқ таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов давомида Марғилон шаҳар халқ таълими бўлими собиқ бошлиғи қурилиш-таъмирлаш ишлари давомида жами 1,7 млрд сўм миқдордаги маблағларини талон-торож қилганлиги ва давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.
Шу сабабли, 2021 йил 1 ноябрь куни у гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган.
Бугун, 3 ноябрь куни берилган маълумотга кўра, собиқ бошлиққа нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.