• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 2 ноября 2021

Қорақалпоғистонда Nexia ЙТҲга учраши йўловчи ва унинг 4 ёшли набирасининг ўлимига сабаб бўлди

Фожиа мототциклчининг кескин бурилиши билан бошланган.

1259
0
ИИВ ЙҲХББ

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни соат 18:00 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда 43 ёшли ҳайдовчи У.Ю. Lifan юк ташувчи мототциклда ҳаракатланаётиб, кескин ортга бурилиши натижасида орқасидан ҳаракатланиб келаётган 65 ёшли К.Б. бошқарувидаги Nexia билан тўқнашган.

Натижада, Nexia қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, 58 ёшли Ф.М. бошқарувидаги Isuzu юк автомобили билан тўқнашган.

Тўқнашувлар натижасида, Nexia'даги 61 ёшли А.Р. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ва унинг 2017 йилда туғилган набираси Б.Р. шифохонада вафот этган.

Ушбу автомобиль ҳайдовчиси К.Б. ва яна икки нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

1259
0