Ўзгидромет хабарига кўра, 4-5 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистон орқали Урал ҳудудлари устида шаклланган совуқ ҳаво массалари кириб келади.
Бунинг натижасида ушбу кунлари республика бўйича ҳарорат 10-13 даражага пасаяди.
4-5 ноябрь кунлари кундузги ҳаво ҳарорати +3...+8 даражани ташкил этади. 5 ноябрь куни ҳарорат кечаси -2...-7, шимолда -5...-10 даражагача пасаяди.
4 ноябрь куни республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда.