• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 2 ноября 2021

Террорчиликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси БААда қўлга тушди

Ўта оғир жиноятларни содир этган ушбу шахс 2006 йилдан бери қидирувда бўлган.

1596
0
Интерпол

ИИВ Ахборот хизматининг хабар қилишича, Интерполнинг Ўзбекистондаги миллий марказий бюроси (ММБ) томонидан халқаро қидирувда бўлган шахс БАА Интерпол ММБ ходимлари билан ҳамкорликдаги тезкор қидирув тадбири натижасида қўлга олинди. 

Ушбу шахс 1972 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси С.M. бўлиб, у томонидан ЖКнинг 155 (Терроризм), 161 (Қўпорувчилик), 242 (Жиноий уюшма ташкил этиш) ва 244 (Оммавий тартибсизликлар) моддаларида назарда тутилган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этилганлиги учун Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан 2006 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган эди.

Олинган материаллар асосида ушбу шахснинг тахминий жойлашуви ҳақидаги маълумот Интерполнинг Бош Котибиятига юборилган. 

С.M. 2006 йилдан бошлаб АҚШ ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланган. 2021 йилнинг сентябрь ойида Вашингтон ММБ томонидан С.M. АҚШни тарк этганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди. 

Ўзбекистондаги ММБ Интерполи ва БАА Абу-Даби Интерполи ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор қидирув тадбири натижасида С.M. Абу-Дабига етиб келган кунидан беш кун ўтиб қўлга олинди ва ҳозирда уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш чоралари кўрилмоқда.

1596
0