Ўзгидрометнинг хабар қилишича, жорий йилнинг 17-18 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудига Волгабўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади.
Хабарда ёзилишича, 16-17 ноябрь кунлари республиканинг айрим жойларида чангли бўрон бўлади. 16 ноябрь куни Қорақалпоғистон ва Хоразмда, 17 ноябрь мамлакатнинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор аралаш) кузатилади. 17-18 ноябрь куни эса, тоғ ва тоғ олди ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилади.
Юқорида айтиб ўтилган кунлари мамлакатда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда. Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳарорат кечаси +5...+8 даржа, кундуз кунлари 0...+3 даража, шимолда кечаси 12-15, кундузи 0...-3 даражагача бўлади.