Тошкентда 28 гектар ердаги ҳарбий бино ва иншоотлар сотувга қўйилгани ҳақида хабар бергандик.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Тирсакобод кўчасидаги 27,86 гектар ер майдонида жойлашган собиқ 60-сонли ҳарбий шаҳарча бино ва иншоотлари сотилди.
Бугун, 13 декабрь куни Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан онлайн аукционга қўйилган давлат мулки бўйича 3 нафар иштирокчи ўртасида баҳс борди.
Савдода Do'mbrobod city group МЧЖ ғолиб ва Build power МЧЖ резерв ғолиб деб топилди.
Бошланғич нархи 204,9 млрд сўм бўлган давлат мулки 1 соат 23 минут давом этган савдода 15 қадам нархи оширилиб 266,4 млрд сўмга сотилди.