• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 декабря 2021

Тошкентда халқаро “ТикТокер”лар концерти ўтказилиши бўйича муносабат берилди

Маданият вазирлиги мазкур шоу-концерт дастури ўтказилишини қоралаб, бу бўйича саволларга жавобни бошқа мутасаддилардан олишни тавсия қилмоқда. 

855
0
Иллюстрация / Юрий Ким / UzNews.uz

Ижтимоий тармоқларда, 25 декабрь куни Humo Arena комплексида бўлиб ўтиши эълон қилинган халқаро “ТикТокер”лар иштирокида Тik Tok Fest шоу-концерт дастури ва унинг бекор қилиниши ҳақидаги ҳабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Шундан сўнг, маданият вазирлиги ҳолат бўйича муносабат билдирди.

Унда айтилишича, концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш ваколати бўлган ИИВ, Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади. Шу асосда, концерт-томошаларининг савияси, мазмун-моҳияти, ғоясини таҳлил қилиш, томоша бўйича якуний хулосалар бериш ҳам Маҳаллий ижроия ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган тузилманинг вазифаси ҳисобланади.

Қайд этилишича, юқоридаги каби шоу-концерт томошаларини ташкил этиш Маданият вазирлиги томонидан эмас, хусусий тадбиркорлар томонидан амалга оширилади.

Вазирлик Тik Tok Fest шоу-концерти юзасидан барча савол ва мулоҳазаларни юқорида келтириб ўтилган ваколатли мутасадди органларга йўллашни тавсия қилган.

“Ўзбекистон ҳудудида ўтказиладиган ҳар қандай маданий-маърифий тадбирлар, шоу-томошалар ҳамда концерт дастурлари ўзбек халқи миллий менталитети, ахлоқий тарбияси, тарихан бой маданияти, ёшлар дунёқараши бу каби шоу-дастурларни асло қабул қилмайди. Маданият вазирлиги Тik Tok Fest шоу-концертини маънавий жиҳатдан ёшлар онгига, дунёқарашига салбий таъсир этади, деб ҳисоблайди. Зеро, бир неча минг йиллардан буён шаклланиб, қон-қонимизга сингиб кетган инсоний фазилатлар, одоб-ахлоқ меъёрлари таъсирида пайдо бўлган тарбиямиз ҳам буни рад этади.

Ўйлаймизки, бу каби оммавий тадбирларни ташкил этаётган мутасаддилар ана шу жиҳатларни ҳисобга олиб, бу масалага жиддий ёндашади”, - дейилади вазирлик хабарида.

855
0