Жорий йилнинг 14 декабрь куни Наманганда яшовчи 27 ёшли A.И. Яккасарой туман ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган.
Шу йилнинг 11 декабрь куни 21 ёшли Ж.З. уни шаънига путур етказадиган фото ва видео тасвирларни Instagram'га жойлаштирмаслиги эвазига 5.000.000 сўм миқдоридаги пулларни талаб қилиб келаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Жорий йилнинг 14 декабрь куни A.И.нинг аризаси бўйича ўтказилган тезкор тадбир давомида Ж.З. Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчасида жойлашган "CONTINENT" номли супермаркети олдида A.И.дан 100 АҚШ доллари ва 500.000 сўм миқдоридаги пулларни олаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ж.З.га нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.З. процессуал тартибда ушланган.
Дастлабки тергов жараёнида аниқланишича, Ж.З. олдин хам A.И.нинг шаънига путур етказадиган фото ва видео тасвирларни Instagram'га жойлаштирмаслиги эвазига A.И.дан товламачилик йўли билан 4.000.000 сўм миқдоридаги пулларни олганлиги, бундан ташқари унинг бошқа харажатлари учун пул тўлаб келганлиги аниқланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.