Спорт ва туризм вазирлиги хабарига кўра, 1hls.uz платформасида рўйхатдан ўтган 18 ёшдан юқори бўлганлар сони 1 млн 200 минг нафардан ошиб кетди. Платформа фойдаланувчилари сони 1 млн 209 минг 77 нафарни ташкил қилмоқда. Шундан 757 минг 680 нафари эркаклар, 451 минг 397 нафари эса аёллар.
Шунингдек, платформа фойдаланувчиларига шу кунга қадар 43 миллиард 45 миллион 953 минг сўм миқдорида маблағлар тўлаб берилган.