Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Қаршида мактабгача таълим ташкилоти раҳбарияти ташкилот болаларни текширувчилардан яшириб, ҳожатхонага қамаб қўйгани ҳақида хабар тарқалганди.
Қашқадарё вилояти Мактабгача таълим бўлими ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.
Унга кўра, Қарши шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 32-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти мудираси З.Қ. жорий йилнинг 1 январидан 1 ноябригача бўлган даврда 80 млн 153 минг 669 сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.
Қайд этилишча, у ва унинг шерикларига нисбатан суд ҳужжатларини ижро этмаслик жинояти аломатлари бўлганлиги сабабли ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш учун Қарши шаҳар прокуратурасига юборилди.
"Жараён юзасидан қўшимча маълумот берилади", - дейилади хабарда.