• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 января 2022

Ўзбекистонда автомобиль сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинди

Аввал янги машина сотиб олганда шартнома нархининг 3 фоизи миқдорида йиғим тўлаш керак бўлган.

1351
0
UzNews.uz

2022 йил 1 январдан кучга кирган “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунда автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим назарда тутилмаган. Бундан келиб чиқадики, 2022 йил давомида бундай йиғим ундирилмайди.

Маълумот учун, шу вақтгача янги (фойдаланишда бўлмаган) автотранспорт воситалари бўйича харид қилиш нархининг 3 фоизи миқдорида йиғим ундириларди.

Иккиламчи бозордан машина харид қилинганда эса ишлаб чиқарилган йилига қараб, ҳар бир от кучи учун 29,7 минг сўмгача йиғим ундирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, мазкур йиғимни миқдорини пасайтиришни таклиф қилиб, молия вазирига депутатлик сўрови юборилгани ҳамда юборилган сўровнома Молия вазирлиги томон кўриб чиқилгани ҳақида хабар юергандик.

1351
0