Самарқанд вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, вилоят ҳокимининг тегишли қарорлари билан вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари, вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Нуруллаев Ботиржон Ўткирович бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Ушбу лавозимга шу кунга қадар Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий филиали раҳбари лавозимида фаолият олиб борган Қобилов Рустам Ражаббович тайинланди.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Умаров Асқар Нарзирoвич ҳам бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Унинг ўрнига шу кунга қадар Самарқанд вилояти Бандлик Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Жабборов Исроил Исмоилович тайинланди.