• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 23 ноября 2021

Тошкент вилоятида террористик ташкилотнинг яширин аъзолари ушланди

Улар Суриядаги жангариларга ёрдам бериш учун пул йиғиб келишган ҳамда жангарилар сафига қўшилишни мақсад қилишган.

1108
0
Тошкент вилояти ИИББ

Тошкент тумани ҳудудида “Катиба Тавҳид вал-Жиҳод” террористик ташкилотнинг яширин жамоати аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот котиби хабар берди.

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Тошкент туманида “КТЖ” террористик ташкилотининг яширин жамоати аъзолари мазкур ташкилот ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланди ва улар қўлга олинди.

Қайд этилишича, улар жамоат бўлиб шаклланишлари давомида, турли диний экстремистик ва террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари ҳисобланган "Абдуллоҳ Зуфар" ва "Содиқ Самарқандий"нинг аудио ва видео маърузаларини тарқатган ҳолда сафларини кенгайтириш билан шуғулланишган. 

Бундан ташқари, жамоат аъзолари Суриядаги жангариларга ёрдам бериш мақсадида моддий маблағларни тўплаб келишган ва уларнинг сафларига қўшилишни мақсад қилишган.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1108
0