ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига 02:38 да етиб бориб, ёнғин 03:00 да ўчирилган.
Аммо, ёнғин ўчириш вақтида хонадон эгасининг куйган ҳолдаги ва ювиниш хонасидан фарзандининг тутунга димиқиб, ҳалок бўлган жасади топилган.
Шунингдек, 106-сонли кўп қаватли уйда яшовчи 6 нафар аёл, 6 нафар эркак ва 4 нафар вояга этмаган ўғил ва қиз болалар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.
Ёнғин оқибатида яшаш уйиниинг ички қисмидан 40 кв.метр жойи ва уй-рўзғор буюмлари ҳамда қўшнисини яшаш уйини ички қисмидан 10 кв.метр ва 12-хонадоннинг эшиги, уйга кириш йўлак деворлари ёниб зарарланган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан тегровга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.