Австриядан Ўзбекистонга COVID-19’га қарши курашни қўллаб-қувватлаш доирасида AstraZeneca 150 минг доза вакцина жўнатилди. Бу ҳақда Дунё АА хабар бремоқда.
Ўзбекистоннинг Венадаги EХҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий миссияси маълумотига кўра, вакциналар Австрия ҳукумати томонидан беғараз ёрдам ва мустаҳкам дўстлик рамзи сифатида тақдим этилган.
Қайд этилишича, вакциналарни манзилга безарар етказиб бериш учун томонлар тиббий маҳсулотларни ташишнинг барча жиҳатларини таъминлашни назарда тутган.
Хусусан, вакциналар махсус совутгичли контейнерга жойлаштирилди. Унда совитиш жараёни ва 2-7 даражали ҳарорат таъминланади. Юкни Тошкентга етказиш Vie Pharma Handling Center махсус транспорт хизмати томонидан амалга оширилмоқда.