Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ҳайдовчи ва ЙПХ ходими жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди.
Шундан сўнг, ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати ҳолат бўйича изоҳ берди.
Аниқланишича, 2021 йил 28 декабрь куни Миробод тумани Фарғона йўли ва Улфат кўчалари кесишган чорраҳада светофорнинг қизил чироғига амал қилмаган Lacetti ҳайдовчисига ЙПХ ходими Ҳ.Номозов томонидан тўхташ ишораси кўрсатилган.
Ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабини бажармасдан ҳаракатда давом этган. Кўрилган чоралар натижасида ҳайдовчи чорраҳада тўхтатилган.
Ўзаро мулоқот жараёнида ҳайдовчи меъёрий ҳужжатларини ЙПХ ходимига беришдан бош тортиб, қонуний талабни бажармасликда давом этган ва "102" рақами орқали ИИБга мурожаат қилган.
Воқеа жойига профилактика инспектори ҳам етиб келган. Шундан сўнг, 29 ёшли Ш.М.га нисбатан светофорнинг ҳаракатни тақиқловчи чироғига риоя қилмаганлиги ва ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмаганлиги бўйича маъмурий баённома тузилиб, Lacetti вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.