Фарғонада маст эр ўз хотининг қотилига айланди.
Аниқланишича, Бувайда туманида оилавий низо сабаб аёл онасининг уйига кетиб қолган. Шундан сўнг, эр маст ҳолда қайнонасиникига бориб жанжал кўтариб, хотининг кўкрак қисмига қўлидаги пичоқ билан бир марта зарба берган. Натижада, аёл оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
"Маст ҳолатда келиб, пичоқни ўзимизнинг ошхонадан олдим", - дейди эр.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Ҳозирда ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.