• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 4 декабря 2021

Тошкентда савдогарлардан "доля" йиғган фирибгар аёл ушланди

У сотувчиларга улар савдо қилаётган ҳудуд ўзига тегишли эканини айтиб, 10 ойда 70 млн сўмдан кўп пул ишлаган.  

1031
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан Юнусобод тумани фуқароларидан “солиқ” йиғиб юрган фуқаро ушланди.

Аниқланишича, Л. исмли шахс Юнусобод бозори атрофидаги ерости йўлагида кийим-кечак сотадиган савдогарларга бу ҳудуд унга қарашли эканини айтиб, жой учун ойига $250 дан пул олган. 

Таъкидланишича, у 2021 йилнинг февраль ойидан ноябрь ойига қадар фуқаролардан 73 млн сўм ундирган. 

Мазкур ҳудудда 9 ойдан бери савдо қилаётган савдогарлардан бири дастлаб 1,5 млн, май ойидан бошлаб эса 5 млндан "солиқ" тўлаётганини айтади.

Алданиб қолган савдогарнинг сўзларига кўра, Л. “солиқ”ларни ойнинг ҳар 10-куни қабул қилиб олган. Агар пул вақтида берилмаса, ойига 6-7 млн сўм "солиқ" тўлайдиганлар борлигини, ёқмаса чиқиб кетишини айтиб таҳдид қилган. 

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми "а" банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

1031
0