• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 ноября 2021

Ўзбекистон ва Туркманистон чегарасида 2 та чегара ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланди

"Хўжайли" ва "Шовот" назорат-ўтказиш пунктларида халқаро юкларни контактсиз ташиш йўлга қўйилади.

947
0
Транспорт вазирлиги

2020 йилда коронавирус пандемияси сабаб фаолиятига чеклов қўйилган "Хўжайли" ва "Шовот" чегара ўтказиш пунктлари ўз ишини қайта тиклади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Бугунги кунда халқаро юк ташувлари учун фаолият юритаётган "Олот" чегара ўтказиш пунктига қўшимча равишда яна 2 та чегара ўтказиш пункти фаолияти қайта тикланади.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 ноябрь куни транспорт ва логистика масалалари бўйича ўзбек туркман ишчи гуруҳининг учрашуви бўлиб ўтган. 

Видеоконференция алоқа шаклида бўлиб ўтган мазкур учрашув давомида келишилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бугун “Хўжайли – Куня-Ургенч” ҳамда “Шовот – Дашогуз” чегара ўтказиш пунктлари иш фаолияти халқаро юк ташишлар учун нейтрал зонада тиркама ва ярим тиркамаларни контактсиз алмашиш йўли орқали ташкил этиш бўйича синов ўтказилди.

947
0