• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 29 декабря 2021

Нодирбек Абдусатторов шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳонда энг ёш чемпион — видео

Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган 17 ёшли шахматчининг ўйнини Шавкат Мирзиёев самолётда онлайн кузатди.

1036
0
FIDE

Ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов Польша пойтахти Варшавада шахматнинг рапид йўналиши бўйича Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.

13 турдан иборат чемпионат якунига кўра, ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов 9,5 очко тўплаган ҳолда 1-ўринни эгаллади.

Шундан сўнг у билан бир хил очко тўплаган россиялик Ян Непомняший тай-брекда ўзаро куч синашди ва ғалабага эришиб, жаҳон чемпионига айланди.

Шавкат Мирзиёев матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, МДҲнинг норасмий саммити бўлиб ўтган Санкт-Петербургдан Тошкентга қайтаётган самолётда президент Шавкат Мирзиёев ва бутун делегация ҳам Нодирбек Абдусатторовнинг иштирокини катта қизиқиш билан онлайн кузатиб борди.

Давлат раҳбари шахматнинг рапид йўналиши бўйича янги ва энг ёш жаҳон чемпионига ўзининг энг самимий табрикларини йўлламоқда ҳамда унинг ота-онаси ва мураббийларига миннатдорлик билдирмоқда.  

1036
0