Бош прокуратура Ахборот хизмати хабар беришича, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Аниқланишича, А.Т. Олмалиқ ихтисослаштирилган прокурори лавозимида ишлаган пайтида, 2020 йил октябрь ойларида ўзига таниш бўлган қурилиш корхонаси раҳбари Д.А.ни Олмалиқ шаҳридаги 11-сонли ётоқхонани реконструкция қилиш бўйича қонуний ўтказилган тендерда қурилиш корхонаси гўёки унинг ёрдами билан ғолиб чиққанлигига ишонтирган ва моддий рағбат талаб қилган.
Шундан сўнг, ҳозирда Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаётган ва жорий йил 22 ноябрдан меҳнат таътилида бўлган А.Т. шу йилнинг 5 декабрь куни соат 22:00 атрофида Миробод туманида жойлашган "Мустафо" ресторанида Д.А.дан гўёки тендерда ғолиб бўлишига ёрдам қилганлиги учун 29 минг АҚШ долларини олганида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан А.Т.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.