Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Истанбулда содир бўлган кучли шамол натижасида кўп қаватли уйлардан бирининг том қисмида яшаётган ўзбек оиласининг 3 аъзосини том босиб қолгани ҳақида ижтимоий тармоқда хабарлар тарқалган эди.
Натижада, жабрланганларнинг бир нафари воқеа жойида, яна бири олган тан жароҳатлари натижасида кома ҳолатига тушиб, шу йилнинг 21 декабрь куни ҳаётдан кўз юмган.
Маълум бўлишича, бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлганларнинг ҳар иккиси ҳам ўзбекистонлик аёллар бўлган. Уларнинг бир нафари 1984 йилда Сурхондарё вилоятида таваллуд топган.