• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 ноября 2021

Энди лицензиясиз йўловчи ташиган ҳайдовчиларнинг машиналари жарима майдонига қўйилмайди — қонун лойиҳаси

Шунингдек, бунга белгиланган жарима миқдори ҳам камайтирилмоқда.

10454
0
Иллюстрация

Бугун, 16 ноябрь куни МЖтКга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда йиғилишда қатнашган UzNews.uz мухбири хабар бермоқда.

Лойиҳада автомобилда йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланишга жарима миқдорини қарийб 3 бараварга қисқартириш режалаштирилмоқда. 

Шунингдек, лицензиясиз йўловчи ташиш билан шуғулланган ҳайдовчиларнинг автотранспорт воситасини жарима майдонига олиш бекор қилинмоқда.

Бундан ташқари, ҳайдовчилар автомобилларни белгиланган тезликдан ошириб ҳайдаганда, тезликни ўлчовчи махсус ускуналар қайд этган тезликдан 5 км/cоат айриб ташлаш механизми жорий қилинмоқда.

Маълумот учун, амалда автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланганларнинг автомобиллари жарима майдонига олиб киришга шунингдек,  БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 50 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

10454
0