• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 22 декабря 2021

Учта туманга янги ҳокимлар тайинланди

Булунғур, Ромитан ва Косонсой туманларига янги раҳбарлар келди.

943
0
Наманган вилояти ҳокимлиги

Булунғур тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Баҳрамов Баҳодир Абдуллаевич бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Унинг ўрнига Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Астанов Самандар Мустафоқулович номзоди Булунғур тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Шунингдек, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Ромитан тумани ҳокими Хуршид Яҳёевич Тоҳировни ўз лавозимидан озод қилиб, туманга янги ҳоким этиб Барноев Умеджон Исоевични тайинлади.

Хуршид Тоҳиров 2020 йилдан мазкур тайинловга қадар «Сафари Вогуэ» МЧЖнинг бош директори лавозимида ишлаган.

Бундан ташқари, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков вилоятнинг Косонсой туманига янги ҳоким тайинлади.

Бугунги кунга қадар Норин тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Дилмурод Ғафурович Қодиров Косонсой тумани ҳокими этиб тайинланди.

943
0