Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ЙПХ ходими ҳайдовчини мастлигини аниқлаш учун ўзининг телпагидан фойдалангани ҳақида хабарлар тарқалганди.
ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг ноябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган деҳқон бозори олдида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими З.Мамедов томонидан Matiz тўхтатилган.
ЙПХ ходими ўзаро мулоқот вақтида бош кийимини ечган ва ҳайдовчидан пуфлашини сўраган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.