• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 декабря 2021

Тошкент аэропорти божхона пости бошлиғи ўз лавозимидан озод этилди

Мазкур раҳбарга қўшилиб унинг икки ўринбосарлари ҳам бошқа ишга ўтказилди.

1909
0
Божхона қўмитаси

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти божхона пости бошлиғи Раҳим Абдуллаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу бўйича буйруқни Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов имзолаган. Бу ҳақда UzNews.uz’га Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Раҳим Абдуллаевнинг икки нафар ўринбосарлари — Сулаймонхўжаев ва Аъзамхўжаевлар ҳам бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди. Улар республика божхона постларидан бирига раҳбарлик лавозимларига ўтказилди. 

UzNews.uz манбасининг хабар беришича, Раҳим Абдуллаев Тошкент вилояти (Бекобод) ҳудудида жойлашган Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасида “Ойбек” халқаро чегара ва божхона постига раҳбар этиб тайинланган.

1909
0